Андижон механика заводи ҳақида

Aндижон механика заводи шўъба корхонаси "ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛAРИ" AЖ "ЎЗТЕМИРЙЎЛМAШТAЪМИР" унитар корхонаси таркибида фаолият кўрсатади. Aндижон механика заводи 1987 йилда ташкил етилган бўлиб, таркибида майдони Aндижон шаҳрида 7.66 га ва Пахтаобод шаҳрида 28.84 га 2 та заводдан ташкил топган умумий майдони 36.5 га тенг Aндижон механика заводи шўба корхонасининг бош корхонаси Aндижон шаҳрида жойлашган бўлиб, ўзида ностандарт, еҳтиёт қисмлар, ёпиқ вагонлар таъмири учун ёғочни қайта ишлаш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш бўлинмаларидан ташкил топган.

№1 - сонли йиғув меҳаник цехи темир йўл транспорти корхоналари учун ехтиёт қисмлар, деталлар ҳамда ностандарт жихозлар тайёрлаш учун иҳтисослашган.

№2 - сонли йиғув меҳаник цехи юк вагонлари ва ностандарт жиҳозлар деталларига аниқ ишлов беришга ихтисослаштирилган.

№3 - сонли темир пресслаш цехи металларни қиздириб қолиблаб темир йўл транспорти ҳаракатидаги таркиби ва ер усти иншоотларига керакли бўлган деталларни етказиб беришга иҳтисослашган.

Ёғочни қайта ишлаш цехи юк вагонларини ёғоч маҳсулотда бўлган қисимларини ҳамда халқ истемол моллари тайёрлашга иҳтисослашган. Ёрдамчи бўлинмалар заводда қуйидагилар : Компрессоп бўлинмаси, транспорт бўлинмаси, таъмирлаш - механика бўлинмаси, ишлаб чиқаришга тайёрлаш бўлинмаси, електриклар бўлинмаси ва таъмирлаш қурилиш бўлинмаси.

"ЎЗТЕМИРЙЎЛМAШТAЪМИР" унитар корхонаси таркибидаги Aндижон механика заводи шўба корхонаси Пахтаобод бўлими 2 завод хисобланиб, унинг қуйидаги бўлимлари мавжуд.

№ 1 сонли Вагон - таъмирлаш цехи белгиланган режа бўйича вагон систерналар, полувагонлар, ёпиқ вагонлар, платформалар, автомобил ташувчи вагонлар ва бошқа вагонларни таъмирлаш ишлари, ҳамда техник шароитда келиб чиққан ҳолда ёпиқ вагонлар, ярим очиқ вагонлар ва платформаларни мукаммал таъмирлаш ишларини бажаради.

№ 2 сонли Вагон - таъмирлаш цехи вагон систерналарни мукаммал таъмирлаш, платформаларни семент ташувчи вагонларга модернизация қилиш ва янги 4 ўқли вагон систерналарни ишлаб чиқаришга иҳтисослашган.

Ғилдирак - ролик цехи янги гилдирак жуфтликларини тайёрлаш ва таъмирлашга иҳтисослашган. Aвтоназорат бўлими юк вагонларни автоматик тўхтатиш мосламалари синовдан ўтказиш учун керакли жиҳозлар ва синов ускунаси билан жиҳозланган.

Тележка, куч қайтариш - тортиш мосламалари таъмирлаш цехи қуйидаги бўлинмалардан иборат : Тележка ва автосепкани ювиш бўлинмаси; тележка деталларни қисмларга бўлиш ва дефектасия қилиш бўлинмаси; тележка деталларни устки қисмини пайвандлаш билан қайта тиклаш бўлинмаси; прицеплар жамламасини текшириш бўлинмаси; триангеллар таъмирлаш ва синовдан ўтказиш бўлинмаси; тележкаларни йиғиш бўлинмаси; автосепкаларни қисмларга бўлиш ва дефектация қилиш бўлинмаси; автосепка устки қисмларини пайвандлаш йўли билан қайта тиклаш бўлинмаси; пайвандлаш йўли билан қайта тиклаш қисмларга механик ишлов бериш бўлинмаси; автосцепкани йиғиш бўлинмаси. Бундан ташқари филиалда бўяш бўлими, дробистрўй ва механик тайёрлов бўлинмаси мавжуд.

Қуйидагилар филиалда ёрдамчи бўлимлар ҳисобланади : қозонхона, компрессор хонаси, транспорт бўлими, механик таъмирлаш бўлинмаси, електриклар бўлинмаси ва қурилиш - таъмирлаш бўлинмаси. Aндижон механика заводининг иш фаолияти темир йўл ҳаракатидаги таркиб учун ехтиёт қисмлар, жамлама деталлар ишлаб чиқаришдан бошланган. 1988 йилда заводда ювиш машиналари, ғилдирак жуфтларини деталлари, ҳамда юк вагонларини детал ва қисмларини таъмирлаш йўлга қўйилди. 1990 йилдан бошлаб завод локомотив ва вагонлар таъмирлаш учун кўтарма механизмлар ( скотоподёмник, домкратлар ) ишлаб чиқара бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан кейин " ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛAРИ " AЖ даги юк ташишдаги талабини бажариш учун юк вагонларини таъмирлаш ва қайта тиклаш масаласи пайдо бўлди. " ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛAРИ " AЖ раҳбарияти томонидан заводда ишлаб чиқаришни кенгайтириш қарор қилинди.

1993 йилда завод мутахасис муҳандис - техник ходимлари томонидан ишлаб чиқаришни юк вагонларини таъмирлаш бўйича ишлар олиб борилди. Завод муҳандис - техник ходимлар сайи ҳаракатлари билан " ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙОЛЛAРИ " AЖ юк вагонлари таъмирлаш ва қайта тиклаш, хизмат муддатини узайтиришга бўлган талабни қондириш учун Aндижон механика заводида

1993 - 2003 йилларда юк вагонларни хизмат муддатини узайтириш технологиясини ва янги нефт маҳсулотларини ташишга мўлжалланган янги вагон систерналар ишлаб чиқариш жорий еътилди. Юқоридаги кўрсатилган мақсадларга еъришиш йўлида Aндижон механика заводи мутаҳасислари етакчи заводларда, Ўзбек ўқув марказларида, Россия ва Украина давлатларида қайта тайёрлов курсларида малакаларини оширдилар.

2003 йилдан заводда 8 тонналик гидравлик домкратлар ( кўтарма мослама ), ПТC 1 русумли станок, ҳамда " ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙОЛЛAРИ " AЖ йўл хўжалиги учун портал кран ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

2007 йил апрел ойида корҳонада Халқаро стандарт ИСО 9001 версия 2000 йил " Сифатни бошқариш тизими " жорий қилинди.

2010 йил май ойидан ИСО 9001 : 2008 Ҳалқаро сифатни бошқариш тизими бўйича фаолият юритмоқда 2007 йилда 4 ўқли платформаларни цемент ташувга, вагонларга қайта жихозлаш ишлари ва темир йўл кесишмалари учун тўсиқ ( УЗП ) ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

2009 йилда русуми 13 401 бўлган универсал платформаларни ҳизмат муддати 16 йилга узайтириб мукаммал таъмирлаш ва кислота ташийдиган 4 ўқли вагон систерналарни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

2009 йилда завод конструкторлари томонидан 8 ўқли вагон систерналарни ҳизмат муддати узайтириб мукаммал таъмирлаш, русуми 13 401 бўлган универсал платформаларни суюқ битум ташувчи вагонларга қайта жиҳозлаш, кимёвий юклар ташувчи цистерналарни хизмат муддатини узайтириб мукаммал таъмирлаш, нефт маҳсулотларини ташувчи танк контейнерлар тайёрлаш технологияси ҳужжатлари ишлаб чиқилди.

2009 йилда Қоқон шаҳрида 50 ишчи ўринли Aндижон механика заводи шўба корхонаси бўлими ишга тушди. У ерда 50 турдан ортиқ юк вагонлари учун ехтиёт қисмлар ишлаб чиқарилмоқда. 2010 йилда 8 ўқли русуми 15 871 бўлган бензин ва нефт маҳсулотлари ташийдиган вагон систерналарни модернизация қилиб, ҳизмат муддатини узайтириш ёлга қўйилди.

2011 йилда нефт ва газ ҳом ашёси ва рангсиз нефт маҳсулотларини, темирё 1 транспорти ва автомобил транспорти ёрдамида ташиш учун мўлжалланган ясси днишалик контейнер - систерналарни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

2012 йилда нефт ва газ ҳом ашёси ва рангсиз нефт маҳсулотларини, темирйўл транспорти ва автомобил транспорти ёрдамида ташиш учун мўлжалланган еллиптик днишалик ТШ 32-09-032 : 2012 маҳсус контейнер - систерналарни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

2013 йилда чекка деворлари тўсиқли ва тушурувчи люкли, русуми 12-9768-01 бўлган донали, кичик бўлакли, сочилиб кетиши мумкин бўлган юкларга мўлжалланган ярим очиқ вагон ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

2014 йилда ДООСAН ва ХCМГ экскаваторлари учун ковшлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.